Ulug'bek Jamg'armasi

Yangi Oʼzbekistonga qanot boʼlaylik

Taqdirlash Marosimi

Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси томонидан жорий йилнинг 28 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси кафедра мудири, социология фанлари доктори, профессор Мансур Бекмуродовнинг “Ўйлаш, тафаккур қилиш ва фикрлаш салоҳияти” мавзусидаги маърузаси ҳамда жамғарма томонидан Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонга қанот бўлайлик” мавзусида ташкил этилган иншолар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Маърузани Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш «Улуғбек» жамғармаси раиси, академик Оқил Умурзоқович Салимов очиб берди.Маърузада ҳозирги пайтда давлатимиз томонидан ёшларга бўлган эътибор, имтиёзлар ва имкониятлар, дунёнинг моҳиятини англаб етиш, жамият манфаати учун фаолият юритиши билан профессионал мартабаларга эришиш, ўзининг меҳнатлари билан боғлиқ бўлган фуқаролик ва ижтимоий масъулият ҳақида ўйлаш ва босқичма – босқич ватан туйғусини тўлиқ англаб етиш, шунингдек, бу ҳақида ёнидагиларга ҳам тушунчалар бера оладиган қоблиятга эга бўлиш бўйича маълумотлар берилди.Инсон ўз ҳаётини маҳорат билан рeжалаштиришида китоб ўқиш ва қатъият ила олдига қўйган мақсадларини амалга оширмоғи кераклиги, ҳар қандай вазиятда ҳам кучли билим, яхши ишлаб чиқилган стратeгия ва мустаҳкам тизимнинг комбинацияси инсон ўз олдига қўйган энг баланд тоғ чўққисига муваффақиятли эришишининг калити эканлиги маъруза иштирокларига тушунтирилди. Маъруза мавзуси бўйича иштирокчилар томонидан жуда кўплаб қизиқарли саволлар ва таклифлар берилди. Маърузадан сўнг Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси томонидан Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллигига бағишлаб “Янги Ўзбекистонга қанот бўлайлик” мавзусида иншолар танловида 50 га яқин ёшлар иншолари билан иштирок этишгани ҳамда мазкур иншолар Жамғарма томонидан тузилган махсус комиссия томонидан текширилиб, 3 нафар ғолиблар аниқланганлиги таъкидлаб ўтилди. Танловнинг 1-ўрин соҳиби бўлган Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабаси Оқмаматова Шахрибону Зафаржоновна жамғарма сертификати ва 5 000 000 миллион сўм пул мукофоти билан, танловнинг 2-ўрин соҳиби бўлган Наманган муҳандислик-қурилиш институти талабаси Мухторжонов Аҳмаджон Фарходжон ўғли жамғарма сертификати ва 3 000 000 миллион сўм пул мукофоти билан ҳамда танловнинг 3-ўрин соҳиби бўлган Тошкент давлат педагогика университети талабаси Раҳмонжонова Мадина Марат қизи жамғарма сертификати ва 2 000 000 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланади. Маърузада олий таълим муассасаларининг проректорлари, бўлим бошлиқлари, шунингдек, тегишли фан йўналишлари бўйича таълим бераётган ёш профессор-ўқитувчилар, докторантлар, илмий изланувчилар ва тадқиқотчилар жамғарма мажлислар залидан, шунингдек, ҳудудлардаги ОТМлар раҳбарлари, мутахассислари, профессор-ўқитувчилари ва тадқиқотчилари ЗООМ платформаси орқали ҳудудлардаги студиялардан иштирок этишди. Маъруза мавзуси бўйича иштирокчилар томонидан жуда кўплаб қизиқарли саволлар ва таклифлар берилди.