Ulug'bek Jamg'armasi

Ruhlar Isyoni

Taqdirlash Marosimi

Жорий йилнинг 18 март куни Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси томонидан Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Дилнозахон Каттаханованинг “Ёшлар халқимизнинг олтин фонди” мавзусидаги маърузаси ўтказилади. Маърузани Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси раиси, академик Оқил Салимов очиб берди. Оқил Салимов Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Ёшлар – 2030” стратегиясини жадал амалга ошираётган 10 та давлат қаторидан жой олганлиги, Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёевнинг 14 февраль куни ёшлар билан учрашувида сўзининг бошида бу учрашувдан мамнун эканини таъкидлаб, ёшларни халқимизнинг олтин фонди деб атаганлиги, учрашувда Давлатимиз раҳбари ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга қаратилган 3 та муҳим ҳужжат имзолаганини, шунингдек, ёшлар учун берилган кўплаб имтиёз ва яратилган шароитлар таъкидлаб ўтилганлиги бўйича маълумот берди ҳамда мазкур учрашув натижалари юзасидан маъруза учун сўзни Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Дилнозахон Каттахановага берди.Маърузачи Президент Шавкат Мирзиёевнинг 14 февраль куни ёшлар билан учрашувда ёшлар учун имкониятларни янада кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокама этилганлиги, учрашувда таъкидланган маълумотларни тадбир иштирокчилари эътиборига ҳавола этди. Яъни, Давлатимиз раҳбари сўзининг бошида бу учрашувдан мамнун эканини таъкидлаб, ёшларни халқимизнинг олтин фонди, деб атаганлиги, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, интилишларига шароит яратиш давлатимизнинг устувор сиёсатига айланганлиги, ўтган 8 йилда ёш тадбиркорлар сони 3 карра кўпайиб, улар бугун бизнес вакилларининг салкам 40 фоизини ташкил этаётганлиги, ишсиз ёшлар 2 карра камайганлиги, ишсизликдан холи маҳаллалар сони 1 минг 889 тага етганлиги, “Ёшлар дафтари” орқали ўтган йили 180 минг нафар ёшларга 345 миллиард сўмлик ёрдам кўрсатилганлиги, илгари олий таълимда битта ўрин учун камида 10 нафар бола кураш олиб борган бўлса, қисқа даврда олийгоҳлар сони 3 баробар оширилгани натижасида энди 42 фоиз ёшлар қамраб олинаётганлиги, хотин-қизларга шартнома тўлови давлат томонидан қоплаб берилаётгани ҳисобига, уларнинг сони 11 карра кўпайганлиги, ўз соҳаларида муваффақиятга эришаётган ўғил-қизлар сафи тобора кенгаяётганлиги, биргина мисол тариқасида ҳозирги вақтда дунёдаги нуфузли университетларда 1 минг 500 дан зиёд талабаларимиз таҳсил олаётганлиги, аввалги 25 йил ичида давлат ҳисобидан 800 нафар йигит-қиз хорижга ўқишга кетган бўлса, биргина “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали сўнгги 7 йилда 2 минг 300 нафар ватандошимиз шундай имкониятга эга бўлганлиги, илмий даражали ёш олимларимиз сони ҳам 2 карра кўпайиб, 4 минг нафардан ошганлиги. сўнгги 3 йилда тил ўрганаётган ёшлар сони 2 миллионга етган бўлса, “IELTS” имтиҳонидан юқори балл олганлар 5 карра купайганлиги, Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Ёшлар – 2030” стратегиясини жадал амалга ошираётган 10 та давлат қаторидан жой олганлиги, Президент ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга қаратилган 3 та муҳим ҳужжат имзолагани, бу йил салкам 5 миллион 200 минг аҳолини банд қилиш мўлжалланганлиги, бунда ёшларнинг катта ўрни борлиги, шунингдек, бошқа йўналишлар бўйича ҳам амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар тўғрисидаги маълумотларни таъкидлаб ўтди.Мулоқотда сўзга чиққанлар мазкур режа ва ташаббуслар ёшлар учун янада кенг имкониятлар яратиши, уларнинг орзу-интилишларига рағбатлантирувчи куч бўлишини таъкидлашганлиги, Давлатимиз раҳбари ёшларнинг таклифларини маъқуллаб, уларни ҳар доим қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдирганлиги таъкидланди. Тадбир сўнгида Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси томонидан иқтидорли ёшларни излаб топиш, истеъдодини рўёбга чиқариш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Эркин Воҳидовнинг “Руҳлар исёни” достони бўйича иншолар танлови ўтказилган танлов ғолиблари тақдирланди. Танловда қуйидаги талабалар ғолиб бўлганлиги эълон қилинди ва тақдирланди:
1-ўрин соҳиби: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар йўналиши талабаси Абсаитов Илҳомжон. 

2-ўрин соҳиби: Ўзбекистон Миллий университети Журналистика ва ўзбек филологияси факулътети талабаси Омонбоева Лайло Мадрасул қизи.

3-ўрин соҳиби: Тошкент давлат педагогика университети Ўзбек тили ва адабиёти йўналиши ўзбек тили ва адабиёти факультети талабаси Мухаммаджонова Шахнозабону Бунёдбек қизи