Жорий йилнинг 14 июнь куни Истеъдодлиёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаситомонидан “Ёшлар ойлигида амалга ошириладиган чора-тадбирлар”мавзусидагимаъруза ташкил этилди. Тадбирда Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли, сўзга чиқди ваёшлар ойлигида амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг мазмун-моҳияти, ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ўргатиш билан бар қаторда 2022 йил давлат раҳбари ташаббуси билан “Ибрат фарзандлари” лойиҳаси ташкил этилганлиги, “МУТОЛАА” ва 1000 китоб лойиҳаси доирасида 2024 йил якунига қадар 50 дан ортиқ дунёнинг тан олинган энг яхши илмий-оммабоп китоблари ўзбек тилига таржима қилиниб, чоп этилиши, шунингдек, кийинги босқичларда жаҳон адабиётининг энг яхши бадиий асарлари, болалар учун китоблар ўзбек тилига таржима қилиниб мунтазам равишда чоп этилиб келинаётганлиги, шахмат ва заковат интеллектуал ўйинлари тўғрисида батафсил маълумот берилди.Маърузада Олий таълим муассасаларинингпроректорлари, бўлим бошлиқлари, шунингдек, тегишли фан йўналишлари бўйича таълим бераётганёш профессор-ўқитувчилар, докторантлар ва илмийизланувчилар жамғарма мажлислар залидан, ҳудудлардаги ОТМлар раҳбарлари, мутахассислари, профессор-ўқитувчилари ва талабалари ЗООМ платформаси орқали ҳудудлардаги студияларданмаърузани тинглашди.Маъруза бўйича иштирокчилар тамонидан жудакўплаб қизиқарли саволлар ва таклифлар берилди. Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев “Китобхонлик маданиятини юксалтириш буюк мақсадларимизга эришишнинг муҳим кафолатидир. Китоб – беминнат устоз. Билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи” деб таъкидлаганлар. Шундан келиб чиққан ҳолда Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси томонидан ёшларни китобхонликка кенг жалб этиш ҳамда ижодий ишларини рағбатлантириш мақсадида ҳар йили турли мавзуларда ижодкор ёшлар ўртасида иншолар танлови ўтказиб келинмоқда. Бу йил ҳам мазкур анъанани давом эттирган ҳолда апрель-май ойларида Чингиз Айтматовнинг “Оқ кема” асари бўйича иншолар танловини ўтказиш бўйича эълон берилди. Мазкур танловга олий таълим муассасаларидан 100 дан ортиқ талабгорлар ўз ишлари билан иштирок этишди.Танловга тақдим этилган ишларни баҳолаш учун олий таълим муассасалари ва Фанлар академияси олимларидан иборат махсус Комиссия ташкил этилди. Барча иштирокчиларнинг ишлари махсус Комиссия аъзолари томонидан кўриб чиқилиб, Низом талабларига асосан баҳоланди ҳамда танлов ғолиблари аниқланди. Танлов ғолиблари сертификат, эсдалик совғалари ва бир марталик пул мукофоти билан тақдирланди. Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети талабаси Абдуллаева Моҳидилхон Дилшодбек қизи танловнинг 1-ўрин соҳиби деб топилди ҳамда сертификат, беш миллион сўм пул мукофоти ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Тошкент давлат педагогика университети талабаси Турсуналиева Муножот Абдукарим қизи танловнинг 2-ўрин соҳиби деб топилди ҳамда сертификат, уч миллион сўм пул мукофоти ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Наманган давлат университети талабаси Жўрабоева Диёра Баҳодир қизи танловнинг 3-ўрин соҳиби деб топилди ҳамда сертификат, икки миллион сўм пул мукофоти ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.