Жорий йилнинг 14 февраль куни Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармасида Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти директори Олимжон Давлатовнинг “Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг илмий ва маданий мероси” мавзусидаги маърузаси ташкил этилди. Маърузада Мактабгача ва мактаб талими вазирлиги тизимидан мактабларнинг маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосарлари, тегишли фан йўналишлари бўйича таълим бераётган ўқитувчилар, олий таълим муассасаларининг бўлим бошлиқлари, профессор- ўқитувчилар жамғарма мажлислар залидан, шунингдек, ҳудудлардаги ОТМлар раҳбарлари, мутахассислари, профессор-ўқитувчилари ва тадқиқотчилари ЗООМ платформаси орқали ҳудудлардаги студиялардан иштирок этишди. Маърузани Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси раиси, академик Салимов Оқил Умурзоқович очиб берди. Маърузада Олимжон Давлатов сўзга чиқиб ҳозирги пайтда давлатимиз раҳбари томонидан маънавий маърифий йўналишда олиб борилаётган ишлар, илм-фан ва таълимда туб ўзгаришлар ясаш, фаол, ижодкор, зиёли мутахассисларни тайёрлашнинг илмий асосларини яратишда амалга оширилаётган чора тадбирлар ҳақида маълумотларни тақдим этди. Шунингдек, тарихда жуда катта мерос қолдирган бобокалонларимиз Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобурларнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумотларни айтиб ўтди. Маъруза мавзуси бўйича иштирокчилар томонидан жуда кўплаб қизиқарли саволлар ва таклифлар берилди ҳамда келажакда бундай маърузаларни кўпроқ ташкил этилишига жуда катта қизиқиш билдиришди. Шу билан бирга Жорий йилнинг февраль ойида ёшларни китобхонликка кўпроқ жалб қилиш мақсадида Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси томонидан Чингиз Айтматовнинг “Кассандра тамғаси” асари бўйича иншолар танловига эълон берилган эди. Ушбу танловда 500 га яқин иншолар қабул қилиниб, энг яхши иншо муаллифлари махсус комиссия хулосасига кўра танлаб олинди ҳамда ғолиблар турли пул мукофотлари ва сертификатлар билан тақдирланди.